Сингапурнинг 20 йил ишлаган бош вазири истеъфога чиқади
Сингапур бош вазири Ли Сянлун шу йилнинг 15 майида истеъфога чиқишини ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Унинг ўрнини ўринбосари Лоуренс Вонг эгаллайди, у ўша куни янги бош вазир сифатида қасамёд қилади.
Ли Сянлун Сингапур халқидан янги бош вазирни қўллаб-қувватлашни сўраб, биргаликда «Сингапурнинг янада порлоқ келажагини қуришга» чақирди.
Ли Сянлун 2004 йилнинг августидан буён Сингапур бош вазири эди.
Маълумот учун: Ли Сянлун 1952 йил 10 февралда Сингапурда таваллуд топган. Сингапурни қолоқликдан дунёнинг энг бой давлатлари қаторига олиб чиққан биринчи бош вазир Ли Куан Юнинг тўнғич фарзанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter