Силвио Берлускони операцияни бошдан ўтказди
Италиянинг собиқ бош вазири, 82 яшар Силвио Берлускони ичак операциясини бошидан ўтказди, дея хабар бермоқда «Рамблер».
У бир неча кундан сўнг касалхонадан жавоб берилади.
Айтилишича, 29 апрель куни Берлусконининг аҳволи ёмонлашган. Компьютер томографияси ингичка ичак ўтказмаслиги ҳолати аниқланган. Врачлар 40 йил аввал олиб ташланган ўт пуфаги сабаб ўралиб қолган ичакни бартараф этишган. Жарроҳлик муваффақиятли амалга оширилгани маълум қилинди.
Берлускони «Олға Италия» партиясининг лидери саналади. Мазкур партия ҳозирда Италияда мухолиф партия саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter