Кесарча амалиётида бемор қорнида дока ва резина қўлқоп қолиб кетган: ССВ баёноти
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманида кесарча кесиш амалиёти ўтказилган аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур вазият юзасидан муносабат билдирди.
Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олиниб, мавжуд вазиятга зудлик билан аниқлик киритиш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ Наманган вилоятига юборилди, дейилади вазирлик хабарида.
Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter