Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ноёб тиббий операция ўтказилди: тафсилотлар

Ўзбекистонда ноёб тиббий операция ўтказилди: тафсилотлар

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ССВ Ўзбекистонда ноёб операция ўтказилгани ҳақида хабар берди. 

Миллий тиббиёт марказида 53 ёшли беморга аорта ёйи аневризмаси қатламланишини эндопротезлаш ҳамда чап уйқу артериясини ўнг уйқу артериясига шунтлаш бўйича икки мураккаб жарроҳлик усули бир вақтнинг ўзида қўлланилди.

Ушбу ноёб амалиёт давомида беморнинг аорта деворидаги заифлашган ва қатламланган қисми махсус стентографт эндопротези ёрдамида қайта тикланди. 

Маълумки, аорта ёйи аневризмаси қатламланиши аортанинг ёрилиш хавфини келтириб чиқарадиган оғир ҳолатдир. Жараён давомида кам инвазив йўл билан эндопротез аорта ичига жойлаштирилиб, қон оқими тикланди ва беморнинг ҳаёти хавфсизлиги таъминланди.

Мазкур мураккаб жарроҳлик усули артериал қон айланишини тиклашга қаратилди. Шунтлаш усули юқори аниқликни талаб қилади. Амалиёт давомида қон таъминоти муаммоларини бартараф этиш мақсадида чап уйқу артерияси ўнг уйқу артериясига улаб берилди, дейилади хабарда. 

Ушбу ноёб операция Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб бажарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг