Сибир ўрмонлари 15 йилда йўқ бўлиб кетиши мумкин
Дарахт кесилиши ҳозиргидек шиддат билан давом этган тақдирда, 15 йилдан сўнг Сибир ўрмонлари йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақида Сукачев номидаги ўрмончилик институти директори Александр Онучин маълумот бериб ўтган.
Унинг фикрига кўра ҳозирданоқ ёғоч тайёрлаш учун ўрмон етишмовчилиги бошланган. Бу дарахтларнинг бетартиб кесилиши, ёнғинлар ва зарарли ҳашаротлар билан боғлиқ. Боз устига дарахтлари кесилган жойлар шу ҳолича ташлаб кетилмоқда ва қаровсизлик натижасида ўрмон ўрнини бутазорлар эгаллаяпти.
Дарахт кесувчилар шимол томон кетгани сари, ўрмоннинг қайта тикланиш имкони пасайиб бораверади. Боиси, иқлим совуқ бўлган жойда дарахт ўсиши учун жуда кўп вақт талаб қилинади.
Сибир ўрмонлари сайёрамизда углерод регуляциясида катта катта ўрин тутади. Дарахтлар йўқ бўлиб кетиши иқлим учун катта хавф туғдиради. Яқинда Россия президенти Владимир Путин ўрмон кесилишидаги «коррупция ва жиноятчилик»ни тўлиқ назорат қилишнинг имкони бўлмаётганини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter