Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қайси санада туғилган? Соммаруга ўзи билан бир кунда туғилганларни юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди

Президент қайси санада туғилган? Соммаруга ўзи билан бир кунда туғилганларни юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди

Фото: «Наша газета»

Швейцария президенти Симонетта Соммаруга ўзи билан бир йил ва бир санада туғилган барча ватандошларини юбилейни бирга нишонлашга таклиф этди, деб ёзмоқда «The Local».

Мамлакат Социал-демократлар партияси вакили, президент Симонетта Соммаруга шу йилнинг 14 май куни 60 ёшга тўлади.

Соммаруга ушбу санани Берн атрофидаги манзиллардан бирида қаршилаш ниятида. Юбилейга шу куни 60 ёшга тўладиган барча швейцарияликлар таклиф этилди. Хоҳловчилар махсус сайтда, паспорт нусхаларини илова қилган ҳолда, рўйхатдан ўтишлари мумкин.


Мавзуга оид: Швейцарияда «бир йиллик» янги президент ишга киришди


Маълумотларга кўра, Швейцарияда 1960 йили 94 372 киши дунёга келган, яъни бир кунга 258 киши тўғри келади. Демак, президент Соммаруга тахминан шунча одамга атаб дастурхон ёзиш тадоригини кўраверса ҳам бўлаверади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг