Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда Нобел мукофотлари топширилиш маросими бўлиб ўтди

Швецияда Нобел мукофотлари топширилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: EPA/UPG

Швеция пойтахти Стокголмда 2021 йилги Нобел мукофотлари топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Тадбир 10 декабрь — Алфред Нобелни хотирлаш куни (1896 йилнинг 10 декабрида вафот этган) ўтказилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Стокголм ратушасининг Мовий залида ўтказилган маросимда швед актрисаси Лена Олин бошловчилик қилди.

Швеция қироли Карл XVI Густав, қиролича Силвия, ворис малика Виктория, унинг қайлиғи шаҳзода Даниэл ва қарийб 300 нафар меҳмонлар маросимга келишди.

Барча лауреатларга мукофотлар бир неча кун олдин ўз мамлакатларида Швеция дипломатик вакиллари иштирокида топширилганди.

Бу йил Нобел мукофоти билан 13 нафар инсон тақдирланди.

Маълумот учун: Нобел медаллари 175 грамм оғирликда бўлиб, 18 каратли олтиндан тайёрланган. Лауреатларга, шунингдек, чиройли безатилган, оригинал шрифтли ва тилла суви югуртирилган монограммали дипломлар топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг