Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция парламенти НАТОга аъзолик ҳақидаги ҳужжатни маъқуллади

Швеция парламенти НАТОга аъзолик ҳақидаги ҳужжатни маъқуллади

Швеция парламенти кўпчилик овоз билан мамлакатнинг блокларга қўшилмаслик мақомини тугатиш ва НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат лойиҳасига 296 нафар депутат ёқлаб овоз берган, 37 нафари эса қарши.

Швеция ҳукумати июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Альянсга расман қўшилиш эҳтимолини катта, деб ҳисобламоқда.

Бироқ Туркия ва Венгрия Скандинавия давлатларининг аризаларини ҳалигача ратификация қилмаган. Анқара март ойи охирида фақатгина Финляндия номзодини тасдиқлаши мумкинлигини айтганди. Расмий Будапешт эса икки давлат номзодларини алоҳида кўриб чиқишларини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январида Стокҳолмда Даниянинг ўнг қанот экстремистик партияси раҳбари Расмус Палудан мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръони Карим нусхасини омма олдида намойишкорона ёқиб юборгач, Эрдўғон «Швеция Туркияни, шунингдек, мусулмонларнинг эътиқодий туйғуларини ҳурмат қилмас экан, НАТОга аъзолик борасида дастак ололмаслиги»ни билдирган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг