Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция ноябрнинг охирига қадар НАТОга аъзо бўлиб кириши мумкин

Швеция ноябрнинг охирига қадар НАТОга аъзо бўлиб кириши мумкин

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянси (НАТО)га аъзо мамлакатларга мактуб йўллаб, Швецияни ноябрь ойи охиригача блокка қабул қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Швеция қироллиги вазирлар маҳкамасидаги манбаларига таяниб Bloomberg ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, сиёсатчи 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин мазкур давлатнинг альянсга қўшилишини истаяпти.

«Ушбу шимолий Европа мамлакатининг НАТОга қўшилиши Болтиқ денгизи билан чегарадош тўққизта давлатдан, Россиядан ташқари, саккизтасининг блокда бўлишини англатади», – дейилади материалда.

Йиллар давомида блока қўшилишдан бош тортиб келган Швеция ҳамда Финляндия 2022 йил май ойида ҳарбий иттифоққа қўшилиш учун ариза топширган эди. Аввалига ҳар икки давлатнинг блокка интеграцияси Туркиянинг қаршиликларига дуч келди. Бироқ Хельсинки 2023 йилнинг апрелида НАТОга аъзо бўлиш орқали Анқара билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилган бўлса ҳам, расмий Стокголм Туркия томони билан узоқ вақт келишувга эриша олмай келмоқда.

Айни вақтда Эрдўғон Швециянинг НАТОга аъзолиги ҳақидаги протоколни Туркия парламентига юборишга ва протокол ратификация қилинишини таъминлаш учун депутатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг