Швеция Бош вазири сайланганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиқди
Швециянинг Социал-демократик меҳнат партияси раҳбари Магдалена Aндерссон «Яшиллар»нинг ҳукуматни тарк этиш қароридан сўнг, мамлакат бош вазири этиб сайланганидан бир неча соат ўтиб, истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Швециянинг Radio Sweden радиостанцияси.
«Швециянинг янги сайланган бош вазири Магдалена Aндерссон парламентдаги овоз беришда бош вазир этиб сайланганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиқди», — дейилади радиостанция хабарида.
Чоршанба куни Швеция ҳукумати бюджети лойиҳаси Швеция Риксдагида (мамлакат парламенти) бўлиб ўтган овоз бериш натижасида кўпчилик овозга эга бўлмади, аксарият депутатлар мухолифат таклиф қилган лойиҳани қўллаб-қувватлашди.
Шундан сўнг, Aтроф-муҳит партияси Швециядаги озчилик ҳукуматини ташкил этувчи коалициядан чиқишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter