Шойгунинг яна бир собиқ ўринбосари йирик фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди
Суд Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг яна бир ўринбосарини фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олди.
Россиядаги 235-гарнизон ҳарбий суди мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, захирадаги армия генерали Павел Поповни ўта йирик фирибгарликда гумон қилиб ҳибсга олди, деб хабар беради «ТАСС».
Генералларни ҳибсга олиш церийаси апрель ойида вазир ўринбосари Тимур Иванов билан бошланган эди.
Тергов маълумотларига кўра, 2021-2024 йилларда Попов «Патриот» боғини ривожлантириш, сақлаш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлиб, парк директори Вячеслав Аҳмедов ва унинг ўринбосари билан биргаликда ушбу муассаса ҳисобидан бойлик орттирган. Икки киши август ойида ҳибсга олинган эди.
Тергов маълумотларига кўра, армия генерали Попов Москва вилоятининг Красногорск туманидаги ўз участкасида Патриот ҳисобидан қурилиш ишлари ва таъмирлаш ишларини ташкил қилган. Кейин, у парк ҳисобидан ўз мулкига техник ва иқтисодий таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Попов 2013 йилдан буён мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган ва Сергей Шойгу Мудофаа вазирлигидан кетганидан кейин истеъфога чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter