Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Шойгуга махсус топшириқ берди

Путин Шойгуга махсус топшириқ берди

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга Украина қарши ҳужумини октябрь ойи бошигача тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Кремлдаги манбасига таяниб маълум қилди.

Россия армияси ўз позициясини яхшилаш орқали олдинги чизиқда ташаббусни қайтариб олиши керак. Бир қатор шафқатсиз ҳужумлар орқали Россия ҳарбий қўмондонлиги Украинанинг қарши ҳужумини якунига етказишга умид қилмоқда.

«Путин Ғарбнинг кўмагига қарамай, Украинанинг қарши ҳужуми ҳеч қандай тактик ёки оператив таъсир кўрсатмаган деган ҳолатни яратиш учун Россия ҳарбий қўмондонлигига дастлабки мудофаа позицияларини эгаллашни буюрган бўлиши мумкин. Бироқ, бу ахборот кампанияси қачонки Украина қўшинларининг катта ҳудудларни қайта эгаллаши ва уларни озод этишига тўсқинлик қила олинса, муваффақиятли бўлиши мумкин», — дейилади ISW ҳисоботида.

Аввалроқ Шойгунинг ўзи фронтдаги қўшинлар фаол мудофаа ўтказаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг