Шойгу уч ҳафтадан кейин кўриниш берди
Россия ҳарбийлари Украинадаги «махсус операция» доирасида ўз режасини изчил бажармоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу айтиб ўтди.
У Ғарб давлатларини Украинадаги жанговар ҳаракатларни имкон қадар узайтиришни хоҳлаётгани учун қоралади.
«АҚШ ва Ғарб давлатлари махсус ҳарбий операцияни имкон қадар чўзиш учун ҳамма ишни қилмоқда. Хориждан қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмининг ортиб бораётгани уларнинг Киев режимини «охирги украиналикгача» курашишга ундаш ниятини яққол кўрсатиб турибди», — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирди ТАСС.
Эътиборлиси, Сергей Шойгу бунга қадар уч ҳафта кўриниш бермаганди. У охирги марта 29 март куни «ҳарбий операция»нинг бориши ҳақида изоҳ берганди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида Россия Қуролли кучларининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида Кремл раҳбарига айтилмагани сабабли кескинлик кучайгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter