Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шотландияда бир шиша виски 1,1 миллион долларга сотилди

Шотландияда бир шиша виски 1,1 миллион долларга сотилди

Шотландияда 60 йиллик виски шишаси кимошди савдосида 1,1 миллион долларга сотилди, дея хабар беради «Euronews» нашри.

«Macallan Valerio Adami 1926» номли бу вискини Эдинбург шаҳрида ўтказилган кимошди савдосида осиёлик коллекционер сотиб олган. Харидорнинг исми маълум қилинмаган, у савдода телефон орқали қатнашган.

Айтилишича, «Макаллан» Шотландияда энг машҳур ва ноёб вискилардан. У бор-йўғи 24 шиша ишлаб чиқарилган. Ичимлик 1026 йилги ҳосилдан тайёрланган бўлиб, 1986 йилда қадоқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг