Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шопинг учун МДҲнинг қайси шаҳарларига бориш керак?

Шопинг учун МДҲнинг қайси шаҳарларига бориш керак?

Фото: «Москва-Баку»

«Турстат» агентлиги харид қилишни яхши кўрувчи россиялик сайёҳлар орасида сўровнома ўтказди ва МДҲ шаҳарлари рейтингини тузди.

Биринчи ўринда — Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри. 2018 йилнинг май ойида бу ерда ўтказилган шопинг-фестиваль хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди. Таҳлилларга кўра, энг кўп сотилган нарсалар — кийим-кечак, маиший техника, электроника, косметика ва парфюмерия.

Иккинчи ўринда — Остона шаҳри. Қозоғистон пойтахтига келган сайёҳлар кўплаб кийим-кечак, пойабзал, заргарлик буюмлари, мусиқа асбоблари, ҳатто коллекцион қуролларгача харид қилмасдан кетишмайди.

Беларусь пойтахти рус сайёҳлари шопинг-рўйхатида учинчи ўринда. Минск шаҳри мўйнали кийимлари, маиший техникаси ва матолари билан сайёҳларни кўпроқ жалб қилмоқда.

Умуман олганда, россиялик туристлар МДҲ давлатларида ўртача ҳисоблаганда 2-3 кун бўлишади ва харид учун минг долларгача сарфлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг