Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея ва Жанубий Корея чегарасида отишма содир бўлди

Шимолий Корея ва Жанубий Корея чегарасида отишма содир бўлди

Фото: DW

КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма содир бўлди, деб хабар берди «Yonhap» агентлиги.

Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари маълум қилишича, воқеа 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 07:41 да юз берган.

Демаркацион чегара марказий қисмида кузатув пости (Жанубий Кореянинг) томон бир нечта ўқ узилган. Мавжуд қоидадан келиб чиқиб, жанубий кореялик ҳарбийлар шимолий кореяликлар томон икки марта ўқ узишган. Қурбонлар, жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинган, воқеа юзасидан суриштирув бошланади.

Маълумот учун: Корея яримороли расман уруш ҳолатида, чунки 1950—1953 йиллардаги Корея уруши тинчлик битими билан эмас, ярашув битими билан ниҳоясига етган. Икки корейс мамлакатини 38-параллел орқали ўтган демаркацион чегара ажратиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг