Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея карантинбузарларга шафқат қилмаяпти

Шимолий Корея карантинбузарларга шафқат қилмаяпти

Фото: «Riafan.ru»

Шимолий Корея ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чеклов қоидаларини бузганлиги учун жазо тариқасида фуқарони омма олдида қатл этди. Бу ҳақда «Radio Free Asia» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

«Ноябрь ойи охиридан Корея ишчилар партияси марказий қўмитаси фавқулодда карантин чораларини «ультра юқори даражадаги фавқулодда карантин чоралари»га алмаштирди», — деди Хитой билан чегарадош Шимолий Пёнган вилоятида (Пхёнан-Пукто) истиқомат қилувчи фуқаро.

«Улар чегара ҳудудида яшайдиган маҳаллий аҳолини қўрқитиб қўйиш мақсадида одамлар кўз ўнгида жиноятчини қатл этишди. Чунки чегаранинг нариги томонидаги одамлар билан жуда кўп алоқалар бўлган, жумладан, кўплаб контрабандаларга йўл қўйилган», — дейилади хабарда.

Ўлимга ҳукм қилинган одам хитойлик бизнес ҳамкорлари билан чегара орқали контрабанда қилишда айбланган 50 ёшлардаги эркак эди.

Хитой Шимолий Кореянинг энг йирик савдо ҳамкори ва ҳомийси ҳисобланади. Лекин пандемия туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ 75 фоизга қисқарди. Контрабандачилар вирусни олиб кириши мумкинлигидан хавотирланаётган КХДР расмийлари чекловларга амал қилишни таъминлаш учун чегарадаги ҳарбийлар сонини кучайтирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг