Шимолий Корея ҳукумати фуқароларидан исмларини ўзгартиришни талаб қилмоқда
КХДР фуқароларидан исмларини бомба, замбарак, содиқ каби «тўғри» исмларга ўзгартириш талаб этилмоқда.
Илгари Шимолий Кореяда А Ри (Севимли) ва Су Ми (Гўзал) исмлари урфга кирганди.
Энди катталар ва болаларнинг исмларини ўзгартириш талаби қўйилмоқда. Таъкидланишича уларга «инқилобийлик» етишмайди ва жанубий кореяликларникига жуда ўхшайди.
Тавсия қилинаётган «тўғри» исмлар рўйхати шакллантирилган, улар орасида масалан, Чон Ил (Тўппонча), Чун Сим (Содиқ), Уй Сон (Йўлдош) ва Пок Ил (Бомба) каби исмлар бор.
Фуқароларга йил охирига қадар имконият берилган. Исмини ўзгартирмаганлар жаримага тортилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter