Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди
Шимолий Корея, агар бошқа давлатлар, хусусан, АҚШ коинотдаги сунъий йўлдошларини саботаж қилишга уринса, оқибатлари ёмон бўлиши билан таҳдид қилди.
КХДР бундай ҳужумларни уруш эълон қилиниши деб ҳисоблашини маълум қилди, деб хабар берди Reuters КХДР Марказий телеграф агентлиги (КCНА) маълумотларига таяниб.
Шимолий Корея «космик фаолиятга ҳар қандай аралашувга жавобан АҚШ разведка сунъий йўлдошларининг йўқ қилиниши» ҳақида маълум қилди.
Аввалроқ Шимолий Корея разведка йўлдоши Оқ уй ва Пентагонни суратга олгани, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин эса уларни аллақачон кўргани ҳақида хабар берилганди.
Айғоқчи сунъий йўлдош АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийларининг ҳаракатларини кузатиш учун мўлжалланган, қайд этилади Пхенян вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter