Шифокорлар коронавирус туфайли гўдаклар ўлик туғилишидан хавотирда
Ирландияда шифокорлар гўдакларнинг ўлик туғилиш ҳолатларини ўрганишмоқда. Чунки бу коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мамлакат бош шифокори ўринбосари Ронан Глинн «COVID-плацентит» деб номланувчи касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ўлик туғилиш тўғрисида тўртта хабарни эълон қилди. Бу ҳақда «Euronews» телеканали хабар берди.
Унинг фикрича, бундай вазиятда йўлдошнинг заҳарланиши ўлик туғилишга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ Глинн журналистлар билан суҳбат чоғида ҳозирча аниқ бир хулосага келиш учун тафсилотлар жуда камлик қилишини қўшиб қўйган, дея хабар берди MedicalXpress.
Расмий маълумотларга кўра, шу пайтгача Ирландияда коронавирус пандемиясидан 4 396 киши вафот этди. Ҳозирги вақтда мамлакат коронавирусга қарши учинчи изоляция жараёнида турибди. Январь ойи бошида аҳоли жон бошига юқиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичга етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter