Шакира суд олдида жавоб беради
Колумбиялик қўшиқчи Шакира солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик иши бўйича 20 ноябр куни судда жавоб беради.
Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.
Барселонада қўшиқчи Испания солиқ хизматига қарши тўртта жиноятда айбланмоқда.
Aйтилишича, у 2012, 2013 ва 2014 йиллар учун даромад ва бойлик солиғи декларациясини тақдим этмаган ва солиққа тортиладиган маблағларни оффшор ҳисоб рақамларига олиб қўйган.
Хабарда айтилишича, жами 12 та суд мажлиси режалаштирилган бўлиб, унда юзлаб гувоҳлар кўрсатма беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter