Шаҳзода Филипп бир ҳафтадан сўнг дафн этилади. Кейин яна қайта дафн этилиши мумкин
Букингем саройи шаҳзода Филиппни дафн этиш маросими 17 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда ТAСС хабар берди.
Таъкидланишича, дафн маросимига қадар Буюк Британия саккиз кун, қирол оиласи аъзолари эса икки ҳафта давомида миллий мотам тутишади. Маросим телевидение орқали намойиш этилади.
Шаҳзода Филипп 9 апрелда 99 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Юз йиллик юбилейини нишонлашга икки ой қолганди.
Aввалроқ шаҳзода Филипп оммавий тадбирларсиз оддий дафн маросимини ўтказишни талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. У дафн маросимига фақат қирол оиласи аъзолари, дўстлари ва Миллатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг раҳбарлари таклиф қилинишини мақбул кўрганди.
Эдинбург герцоги шаҳзодаси Филипп Маунтбеттен 1921 йилда туғилган. У 1947 йилда Елизавета II билан турмуш қурган. Филипп — шаҳзода Чарльзнинг отаси ва шаҳзодалар Гарри ва Уильямнинг бобоси.
Шунингдек, Британия ОАВ қиролича Елизавета II вафотидан сўнг шаҳзода Филиппнинг жасади қайта кўмилиши ҳақида хабар беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter