Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сердар Бердимуҳамедов Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан Пекинга борди

Сердар Бердимуҳамедов Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан Пекинга борди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Хитойга борди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди.

Томонлар икки мамлакат ва халқлар келажаги йўлида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Давлат раҳбарлари стратегик ва сиёсий ўзаро ишончни муттасил мустаҳкамлаш йўлида яқин алоқаларни давом эттириш, тажриба алмашишни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

Томонлар «Бир камар, бир йўл» ташаббусларини боғлаш ва Буюк ипак йўлини қайта тиклаш бўйича ишларни фаоллаштириш, саъй-ҳаракатларни Туркманистон ва Хитой ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга оширишга қаратишга келишиб олган.

Икки давлат раҳбарлари газ соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Галкиниш газ конини ўзлаштиришнинг иккинчи босқичини амалга оширишни жадаллаштириш масаласи, Туркманистон-Хитой газ қувурини қуриш ва бошқа йирик қўшма лойиҳаларни муҳимлигини қайд этдилар.

Туркманистон давлати раҳбари Си Цзиньпинга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, уни қулай вақтда Туркманистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Туркманистон Президенти ва Хитой раҳбарининг музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг