Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига киришди

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига киришди

Ашхободда Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Гулмурод Муродов Бердимуҳамедовга президентлик гувоҳномасини топширди. Шундан сўнг, янги давлат раҳбари конституцияга қўлини қўйиб, президентлик қасамёдини қабул қилди ва «Туркманистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Туркманистон президенти зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажаришга» ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплаб, Туркманистоннинг кейинги етти йилликдаги президенти этиб сайланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг