Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони бўлди

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони бўлди

Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди, дея хабар бермоқда мамлакат ахборот агентлиги.

Президент мамлакат халқ кенгаши йиғилишида тақдирланди.

«Ҳужжатга кўра, Туркманистон раҳбарининг Туркманистон миллий мустақиллиги ва бетарафлиги тамойилларини мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги улкан хизматлари, инновацион ташаббуслари қайд этилган», — дейилади агентлик нашрида.

Ушбу мукофот энг юқори даражадаги бўлиб, Туркманистон давлати ва халқи олдидаги алоҳида хизматлари учун берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг