Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербияда 4 майгача кўчага чиқиш тақиқланди

Сербияда 4 майгача кўчага чиқиш тақиқланди

Фото: «LIGA.net»

Сербия ҳукумати 30 апрелдан 4 майгача, яъни май байрамлари кунлари одамларнинг кўчага чиқишларини тақиқлади.

Чекловдан мақсад шахсий мулоқотлар орқали коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олишдир.

Фақат 65 ёшдан катталар учун истисно бор: улар шу кунлари соат 18:00 дан 1:00 гача бўлган пайтда уйларидан 600 метр узоқлашмаган ҳолда озроқ айланишга чиқишлари мумкин.

Сербияда коронавирус қурбонлари сони 156 нафарга етган.

Президент Александар Вучичининг ўғли коронавирусга чалингани ҳақида биз илгари хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг