Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербия ва Косово ўртасидаги низо яна кескинлашди

Сербия ва Косово ўртасидаги низо яна кескинлашди

Фото: 24 Канал

Сербия ва Косово ўртасидаги зиддият яна кескинлашди — шу муносабат билан Сербия президенти Александр Вучич ўз халқига мурожаат қилди.

Албанларни муросага чақирган Вучич, низо чуқурлашган тақдирда, «Сербия таслим бўлмаслиги» ҳақида огоҳлантирди:

«Биз Косово ва Метохиядаги серб халқи вакиллари билан музокаралар ўтказдик, тинчликни сақлаш учун бор имкониятимизни ишга соламиз, албанларни муросага, сербларни эса провокацияларга берилмасликка чақирамиз», — деди у жумладан.

Вучич Косово мустақиллигини қўллаётган давлатлар етакчиларига мурожаатида халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва жойлардаги вазиятга эътибор қаратишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 июль куни Сербия ва Косово муносабатлари яна кескинлашган. Бунга Приштина (Косова) 1 августдан бошлаб республикага серб ҳужжатлари билан киришни тақиқлаши ва чегарадан кираётганларга Косованинг вақтинча ҳужжатларини олиш талабини қўйгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг