Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатор: «Биз бу жиноятга шерик бўлмаслигимиз керак»

Сенатор: «Биз бу жиноятга шерик бўлмаслигимиз керак»

Америкалик таниқли сиёсатчи, сенатор Берни Сандерс Исроил ҳукумати Ғазода болаларни оч қолдираётганини танқид қилди.

«Бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди, (Исроил бош вазири Бинямин) Нетаняҳу ва унинг ўнг қанот ҳукумати Ғазода болаларни оч қолдирмоқда, Фаластин халқига  қарши уруш олиб бормоқда. Биз бу даҳшатли урушда (Исроилга) шерик бўлмаслигимиз керак», – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида. 

Сиёсатчи Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 27 мингдан зиёд фаластинлик ўлдирилгани, 67 мингдан зиёди жароҳатланганига эътибор қаратган.  1,7 миллион фаластинлик уйини тарк этишга мажбур бўлгани ва улар озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва ёнилғисиз қолдирилганини қоралаган.

«Вазият шу қадар хатарли тус олганки, бундан-да ёмон бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди», – дейди сенатор Сандерс.

Исроил бомбардимонларида Ғазодаги тиббиёт масканлари вайрон бўлганини урғулаган сиёсатчи элементар шароит ва дори-дармон йўқ вазиятда беморларни қутқариш учун курашаётган фаластинлик шифокорларни қаҳрамонлар деб атаган.

АҚШдаги оқсоқол сиёсатчилардан бири саналган Берни Сандерс аввал ҳам Исроил Ғазода тинч аҳоли вакиллари ўлими сабабли дунё ҳамжамияти кўз ўнгида обрўсини йўқотаётганини айтган, шунга кўра президент Жо Байдендан Исроил раҳбариятига тинч аҳоли вакилларини ўлдирмаслик борасида шарт қўйишни талаб қилган эди. Яҳудий миллатига мансуб Берни Сандерс Вашингтон томонидан Тель-Авивга  даҳшатли урушни давом эттириши учун яна кўп миллиардлик кўмак ажратишни масъулиятсизлик деб атаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг