Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Scince: Қарғалар болалар каби баланд овозда санашни ўрганишлари мумкин

Scince: Қарғалар болалар каби баланд овозда санашни ўрганишлари мумкин

фото: hi-news.ru

Олимлар қарғаларнинг юқори ақлий қобилиятлари ҳақида узоқ вақтдан бери айтиб келишмоқда, уларни ҳатто «патли маймунлар», дейишади. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу қушлар маймунлардан ҳам ақлли. Улар 30 тагача санай оладилар, одамларнинг юзлари ва овозларини танийдилар, керак бўлса, маълум бир масалани ечишда бегона жисмлардан фойдалана оладилар, мураккаб бошқотирмаларни еча оладилар. Масалан, қарғалар ўтиб кетаётган машиналар чақиши учун катта йўлга ёнғоқ ташлашади. Яқинда ўтказилган тадқиқотда олимлар бу қушларнинг юқори интеллектуал қобилиятларини кўрсатадиган яна бир хусусиятни аниқладилар – улар баланд овозда ҳисоблашлари мумкин, яъни «бир, икки, уч ...» ва ҳоказо. Бу қарғалар санашни биладиган одамдан ташқари ягона жонзот эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, олимлар уларнинг тил модели одамларга ўхшаш бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Инсон тилининг хусусиятларидан бири шундаки, биз сўзларни нарсалар билан ёки кўрган ва эшитган нарсалар билан боғлаймиз. Мисол учун, агар биз бешта олма кўрсак, «бешта» дейишимиз мумкин. Бироқ, ҳисоблашни ўрганишдан олдин болалар сонларни овоз чиқариб айтадилар, яъни «бир, икки, уч, тўрт, беш» ёки «бир, бир, бир... » ва ҳоказо. Ушбу ҳисоблаш билан сўзлар сони объектлар сонига мос келади.

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, қарғалар ҳам бу қобилиятга эга ёки ҳеч бўлмаганда ўрганишлари мумкин. Олимлар буни университет лабораториясида боқилган учта қарға билан ўтказилган тажриба давомида аниқлашга муваффақ бўлишди. Тадқиқотчилар экранда маълум бир рақамни кўришганда ёки маълум бир товушни (гитара аккорди ёки барабан уриши) эшитишганда уларга бир-тўрт марта «қағиллаш»ни ўргатишган.

Scince журналида эълон қилинган тадқиқотда маълум қилинишича, қушлар вазифани бажаргандан сўнг, яъни маълум бир неча марта «қар-қар» қилгандан сўнг, экрандаги тугмачани босиб, тасдиқладилар. Вазифани тўғри бажарганликлари учун қарғалар емак олдилар. Аксарият ҳолларда қарғалар вазифани тўғри бажаришди, масалан, агар улар «3» рақамини кўрсалар, улар 3 марта «қағиллашди». Бу улар муаммонинг мантиғини тушунганликларини кўрсатади, яъни улар аудио ва видео сигналларни рақамлар билан боғлай оладилар.

Қарғалар режалаштириши мумкин

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қарғалар баъзан «4» рақамини кўриб, хато қилишган. Улар уни ёқтирмаганлиги аниқ. Баъзан улар тўрт марта қичқирмасдан синовни тугатиш учун тугмачани босишди. Қарғаларнинг севимли рақами «1»  эди – улар вазифани тезда бажаришди, чунки бу энг осон эди.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари битта қизиқарли нюансни пайқашди

– қушлар товуш чиқаришдан олдин ўйлашди. Яъни, вазифани режалаштириш учун уларга бироз вақт керак эди.  

Нега қарғалар жуда ақлли?

Эслатиб ўтамиз, яқинда олимлар қарғалар ақлининг яна бир хусусиятини аниқладилар – улар илгари фақат одамларга хос бўлган рекурсив фикрлашга эга. Хусусан, олимлар маймунларда рекурсив фикрлаш қобилиятини топмаганлар.

Қандай қилиб нисбатан кичик мияга эга қарғалар маймунлардан ақллироқ бўлиши мумкин? Гап шундаки, қушларнинг мияси сутэмизувчиларга қараганда анча ривожланган. Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, улар миясида нейронларнинг зичлиги юқори. Шунинг учун, баъзи қушлар, масалан, тўтиқуш эгаларига яхши маълум бўлган ақлий қобилиятлари билан ажаблантириши мумкин.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг