Катта ёшли аҳолини вакцинациялаш қанчага тушади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, жаҳон аҳолисининг катта қисмини вакцинациялаш учун келгуси йили 35-45 млрд доллар керак бўлади. «Профиль» ёзишича, ташкилот раҳбарияти молиялаштиришда асосий мададни G7 мамлакатларидан кутяпти.
3 май куни бирифингда сўзлаган ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус таъкидлашича, юқорида кўрсатилган маблағ пандемияга қарши курашиш учун ЖССТ бошлаган ACT Accelerator халқаро дастурини молиялаштириш учун олдин ажратилган $19 млрд.га қўшимча тарзда керак бўлади.
«Ҳисоб-китобларимиз 2022 йилда жаҳоннинг катта ёшли аҳолиси асосий қисмини эмлаш учун қўшимча $35-45 млрд керак бўлишини кўрсатяпти», — деди Гебрейесус.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter