Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёҳлар Тож Маҳалга боришдан чўчишяпти

Сайёҳлар Тож Маҳалга боришдан чўчишяпти

Фото: «123ru»

Сайёҳлар Тож Маҳалга белгиланган экскурсияларини оммавий равишда бекор қилишмоқда, «Asia Times» ёзишича, мамлакатда фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилганидан сўнг келиб чиққан тартибсизликлар бунга сабаб бўлган.

«2019 йилнинг декабрида келувчилар сони 60 фоизга қисқарди. Бу ҳудуд қанчалик хавфсизлигини сўраб бизга кўп қўнғироқлар бўлади. Биз хавфсизликни таъминлашни кафолатлаймиз, шунга қарамасдан, аксарият бу ердан узоқроқ юришни маъқул топмоқда», — деди сайёҳлик полицияси инспектори Динеш Кумар.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги икки ҳафтада тахминан 200 минг киши Тож Маҳалга келишни бекор қилган ёки бошқа пайтга қолдирган.

Маълумот учун: Тож Маҳал XVII аср меъморчилиги дурдонаси бўлиб, ҳар йили уни томоша қилишга 6,5 млн.дан ортиқ инсон келади. Бундан Ҳиндистон ғазнасига йилига 14 миллион доллар тушади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг