Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо марказига кираверишда дам олаётган айиқни суратга олишди

Савдо марказига кираверишда дам олаётган айиқни суратга олишди

Фото: «feedline.net»

АҚШнинг Миннесота шаҳрида савдо марказига кириш эшигининг ёнида дам олаётган айиқни суратга олишди, дея хабар берди «UPI».

Пандемия туфайли ёпиб қўйилган савдо маркази қоровули Райан Карлсон эшикнинг ёнига жойлашиб олган айиқни тасвирга олди.

Унинг айтишича, эрталаб соат учларда ҳудудни автомобилда айланиб чиқаётганда жониворни кўриб қолган. Йиртқич ҳайвон кундузи мижозларнинг уйига емак етказиб бериш билан шуғулланаётган тамаддихона эшигининг ёнида ётганди.

Карлсон айиқнинг расмларини савдо маркази директори Кэти Казга топширди. У эса ижтимоий тармоқларга жойлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг