Саудия подшоҳи ўз ўғилларини «ёғли» лавозимларга тайинлади
![Саудия подшоҳи ўз ўғилларини «ёғли» лавозимларга тайинлади](https://static.xabaruz.com/crop/3/7/720_460_95_377335259.jpg)
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз ўғли ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни мамлакат Бош вазири, иккинчи ўғли шаҳзода Холидни эса Мудофаа вазири лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Подшоҳ фармонига кўра, унинг яна бир ўғли шаҳзода Абдулазиз бин Салмон энергетика вазири лавозимида қолди.
Фармонда айтилишича, ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд, молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан ва инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ўз лавозимларида қолади.
Саудия Арабистони расмийсининг айтишича, унинг Бош вазир лавозими қиролнинг унга аввал берган вазифаларига, жумладан, хорижий ташрифларда қатнашиш ва қироллик мезбонлик қиладиган саммитларга раислик қилишга мос келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter