Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратонга қарши вакцина қачон яратилиши мумкинлиги айтилди

Саратонга қарши вакцина қачон яратилиши мумкинлиги айтилди

Жорий ўн йилликда, яъни 2030 йилгача саратонга қарши эмлаш пайдо бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Оксфорд университети олими Жонатан Квок маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг ўрта босқичида бўлган бир нечта вариант аллақачон мавжуд.

«Ҳозир вариантлар бор, унда камида 10 та компания ва турли ёндашув ва стратегияларга эга бўлган академик бўлимлар иштирок этмоқда. Ушбу ёндашувларнинг ҳар бирининг афзалликлари нимада, қайси усуллар энг яхши эканини текширамиз», — дейди тадқиқотчи Испаниянинг El Mundo газетасига.

Шу билан бирга, британиялик олим ўз вакциналари 2030 йил бошланишидан олдин пайдо бўлиши кутилаётганини таъкидлади.

«Саратондан ўлим 70-90 фоиз ҳолларда метастазлар туфайли содир бўлади. Биз вакцина ёрдамида ҳосил бўладиган иммунитет тизимининг барқарор реакцияси орқали уларнинг пайдо бўлишининг олдини олишни мўлжалламоқдамиз», деган Жонатан Квок ва сичқонларда ўтказилган тестлар муваффақиятли бўлганини қўшимча қилди. 

«Биз одамлар билан ҳам худди шундай натижага эришмоқчимиз», — деб таъкидлади олим.

Клиник синовларнинг биринчи босқичи келгуси ойларда бошланиши кутилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг