Учувчи парвоз вақтида тўсатдан вафот этди
Latam Airlines авиакомпанияси учувчиси АҚШдан Чилига парвоз вақтида вафот этди.
Қайд этилишича, Маями – Сантяго йўналиши бўйича парвоз қилган экипажнинг уч етакчи аъзосидан бирининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли самолёт Панамадаги Токумен халқаро аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, парвоз вақтида учувчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter