Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой 10 ойда хорижий мамлакатларга салкам 4 миллионта автомобил сотган

Хитой 10 ойда хорижий мамлакатларга салкам 4 миллионта автомобил сотган

2023 йилнинг январ-октябр ойларида Хитой 3,922 миллион дона автомобил экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,7 фоизга кўп демакдир. Бу ҳақда Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси хабар берди.

Октябр ойида 488 мингта машина хорижий мамлакатларга етказиб берилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг сентябр ойига нисбатан 9,8 фоизга, ўтган йилнинг октябр ойига нисбатан эса 44,2 фоизга кўпдир.

Январ-октябр давомида мамлакатда 24,016 миллион дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 23,967 миллионта машина сотилган. Биргина октябр ойининг ўзида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 2,89 миллион донани ташкил этади, шундан 2,853 миллионтаси сотилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга 10 ойда 22,5 мингта электромобил импорт қилингани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 баробарга кўп экани ҳақида хабар бергандик. Электромобилларнинг 20,64 мингтаси (91,7 фоизи) Хитойдан импорт қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг