Садир Жапаров Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчисини лавозимидан бўшатди
Қирғиз Республикасининг Тожикистондаги элчиси Жаниш Рустенбеков президент Садир Жапаровнинг фармони билан лавозимидан олинди. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни президент администрацияси матбуот хизмати хабар берди.
Рустенбеков 2018 йилнинг декабрида Тожикистонга элчи қилиб жўнатилганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида низо келиб чиқиб, ҳар ики томон ҳарбийлари ўртасида отишма юз берганди. Автоматлар билан бирга миномётлар ҳам ишга солинган тўқнашувлар давомида икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда прокуратура Тожикистондаги ОАВ хабарини кўчириб эълон қилган маҳаллий ОАВ устидан жиноят иши очган. Хабарда қуролли низони қирғиз ҳарбийлари бошлагани ёзилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter