Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саакашвилига қон қуйишди

Саакашвилига қон қуйишди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили очлик эълон қилиши натижасида соғлиғи ёмонлашгани учун унга қон қуйишга тўғри келди. Бу ҳақда унинг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе маълум қилди.

«Қон қуйиш яхши ўтди. Қамоқхона шифокорлари ва тез ёрдам гуруҳи бизга ёрдам беришди. Ҳозирча ҳаммаси яхши», – деди шифокор.

Кипшидзенинг сўзларига кўра, қамоқхонадаги тиббиёт хонаси бундай амалиётлар учун мўлжалланмаган ва қон қуйиш деярли дала шароитида амалга оширилган. Унинг фикрича, Саакашвили қамоқхона ташқарисида, клиникада даволаниши керак.

Эслатиб ўтамиз, Саакашвили ҳибсга олинган куни, 1 октябрда очлик эълон қилганди. Шундан кейин бир неча бор унинг аҳволи ёмонлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг