Рустам Ашуров қамоқхонада вафот этди
Кишинёв аэропортида икки нафар офицерни отиб ўлдирган Тожикистон фуқароси Рустам Ашуров қўлга олиш пайтида олган жароҳатлари оқибатида қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Молдова ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Рустам Ашуров 30 июн куни Кишинёв аэропортида Молдова ҳудудига киришига рухсат этилмагани учун чегара полициячиси Сергей Мунтяну ва аэропорт хавфсизлик хизмати инспектори Игорь Чофуни отиб ўлдирганди.
Тожикистон Бош прокуратураси Ашуров уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлганини маълум қилган. У Душанбеда банк директори ўринбосарининг ўғирланишига алоқадор бўлган. Ашуров қўлга олинишидан қўрқиб, Молдовага қочган.
Аввалроқ Рустам Ашуровни оғир жазо кутаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter