Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг Саратовида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Россиянинг Саратовида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Россиянинг Саратов вилояти Ртишевский туманида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 2 апрель куни эрталаб «Томбов-Пенза» Р-208 автомобил йўлининг 145-километрида содир бўлган. 23 ёшли ҳайдовчи Toyota Vellfire русумли автомашина бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган. 

Саратов вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Олег Костиннинг маълум қилишича, жабрланганларнинг уч нафари – 40, 38 ва 26 ёшли фуқаролар бош мия ва ёпиқ кўкрак қафаси шикастланиши ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

20 ва 39 ёшли икки эркак эса амбулатор шароитда муолажалар буюрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг