Россиянинг «референдум»ни қораловчи резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон бетараф қолди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Украинанинг босиб олинган ҳудудлари – ЛХР, ДХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган «референдум»ни қораловчи резолюция қабул қилди.
Ҳужжатда Россиядан Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги баёнотини қайта кўриб чиқиш талаби ҳам бор.
БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси резолюция учун овоз берди. Фақат беш давлат — Беларус, Шимолий Корея, Никарагуа, Сурия ва Россия қарши овоз берди. Овоз беришда 35 давлат, жумладан, Ўзбекистон бетараф қолди. Овоз беришда 10 та давлат қатнашмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter