Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг энг бой одамларидан бири коронавирусдан вафот этди

Россиянинг энг бой одамларидан бири коронавирусдан вафот этди

Фото: «Вести»

Россиянинг энг бой одамларидан бири Олег Бурлаков коронавирус оқибатида вафот этгани ҳақида «Forbes» хабар тарқатди.

Тадбиркор сўнгги йилларда Монакода яшаб келган, 23 июнь куни 71 ёшида ўша ерда оламдан ўтган.

Бурлаков «Стройлесбанк» эгаларидан бири бўлган, «Terpentin» лок-бўёқ фабрикаси, «Импульс» инвестиция-қурилиш компанияси ҳам унга қарашли эди. «Россиянинг 2021 йилдаги энг бой 200 тадбиркори» рейтингида 650 миллион доллар билан 177-ўринни банд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг