Россиялик шахс масжидда Қуръон нусхаларини ёқиб юборди
Кабардин-Балқор фуқароси масжидда Қуръоннинг бир неча нусхасини ёқиб юборди.
Baza телеграм канали хабарига кўра, 2 июлга ўтар кечаси «Чегем иккинчи» қишлоғидаги масжидга бир киши кирган. У Қуръоннинг бир нечта нусхасини йиғиб, уларга бензин сепиб, ёқиб юборган.
Масжидда ҳали одамлар бор эди ва улар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.
Эркак ҳибсга олинган. У полицияга ўзининг ҳаракатларида диний маъно йўқлигини, унинг «бошида янгираган овозлар» унга шундай қилишни уқтирганини айтган.
Тахминларга кўра, эркак руҳий жиҳатдан беқарор ва маст ҳолатда бўлган, деб ёзади «ТАСС».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter