Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур қизиқчи коронавирусга гумон қилиниб шифохонага тушди

Россиялик машҳур қизиқчи коронавирусга гумон қилиниб шифохонага тушди

Фото: «News.yandex.ru»

Россиялик машҳур қизиқчи Евгений Петросян коронавирус инфекциясига гумон қилиниб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда бугун, яъни 27 октябрь куни унинг адвокати Сергей Жорин хабар берди.

Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, қизиқчининг ўзи тиббиёт ходимларига мурожаат қилиб, тўлиқ текширувдан ўтишга қарор қилган.

«Дарҳақиқат, коронавирусга гумон бор, лекин ҳали ташхис қўйилгани йўқ. Евгений Вагановичнинг ўзи шифокорга мурожаат қилган, уни ҳеч ким шифохонага ётқизгани йўқ. Иситмаси йўқ, коронавируснинг яққол белгилари ҳам йўқ, фақат озроқ қувватсизлик бор», — дея Жориннинг сўзларини келтирган «РЕН ТВ».

Айни вақтда 75 ёшли Петросян пойтахтдаги клиникалардан бирида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда, деб ёзади «kp.ru» сайти.

Ҳозирча бу хабарни қизиқчининг ўзи ҳам, унинг рафиқаси Татьяна Брухнова ҳам тасдиқламади, дея хабар берди НСН.

COVID-19 касаллигини чақирувчи SARS-CoV-2 коронавируси ўтган йили декабрь ойида тарқала бошлади. Хитойнинг Ухань шаҳри инфекция ўчоғига айланди. Касаллик бир неча ой ичида дунёнинг 210 дан зиёд мамлакатини қамраб олди. 11 март куни ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди.

Россияда 1 547 774 киши коронавирусга чалинган. Шундан ўтган бир кеча-кундузда 16,5 минг киши вирусни юқтириб олди. 26 589 та ўлим ҳолати қайд этилган, 1 158 940 нафар бемор тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг