Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик блогер саккиз кишини чув туширганликда айбланмоқда

Россиялик блогер саккиз кишини чув туширганликда айбланмоқда

Блогер Аяз Шабутдинов Москвада ижарага олинган хонадонида ушлаб кетилган. У фирибгарлик йўли билан уюшган ҳолатда фуқаролар ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтиришда гумонланмоқда.

Москва шаҳар прокуратурасига кўра, 32 яшар блогерга нисбатан саккизта жиноятни содир этиш бўйича айблов илгари сурилган. Бироқ Шабутдинов айбини тан олмаган.

Пермь вилоятида туғилган Аяз Шабутдинов Удмурт университетини давлат ва муниципал бошқарув мутахассислиги бўйича тамомлаган. У ўз веб-сайтида Like Center (тадбиркорлар учун технологик таълим компанияси) асосчиси эканини ёзади ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга омадли фаолият ва мўмай даромадни кафолатлашини ваъда қилган ҳолда, ўқув курслари, тренинг ва вебинарларни сотиш билан шуғулланиб келади.

Аниқланишича, у юқори даражадаги самарадорликка ишонтириб, 8 киши билан 100 минг рублдан 1,9 млн рублгача бўлган миқдорда шартномалар имзолаган. Прокуратурага кўра, тергов давомида жиноий фаолиятнинг бошқа жиҳатлари ҳам аниқлаштирилади.

Аяз Шабуддинов Instagram’да 1,9 миллион обуначига эга. Телеграм-каналидаги кузатувчиларининг сони эса 367 мингдан ошади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг