Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга қарши янги санкциялар тайёрланмоқда

Россияга қарши янги санкциялар тайёрланмоқда

Европа Иттифоқи Россияга қурол ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган станоклар ва улар учун эҳтиёт қисмлар экспортини тақиқлашни таклиф қилди, деб хабар берди Bloomberg.

Европа санкцияларининг 12-пакети доирасидаги таклифлар, шунингдек, Россия олмосларини етказиб беришни тақиқлаш ва нефть бўйича чораларни ўз ичига олади. Аъзо давлатлар шу ҳафта буни муҳокама қилади.

Шунингдек, Россияга литий батареялар, термостатлар ва двигателлар, шу жумладан дронлар учун кимёвий моддалар етказиб берилиши ҳам тақиқланиши мумкин.

Агар пакет қабул қилинса, олмос импортини тақиқлаш 1 январдан бошланиши кутилмоқда, деб ёзади агентлик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг