Россияга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил бутловчи қисмлари зарур
Россия Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг автомобил бутловчи қисмларини мамлакат бозорига етказиб беришидан манфаатдор. Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилишида РФ Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди.
«Бизни ҳам ўзбек автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчилари бозоримизга кириб келаётгани қизиқтирмоқда – ҳозир бунинг учун вазият анча қулай», – дейди у.
Мантуров, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик фаоллашаётганини таъкидлаб: «Россия, шубҳасиз, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан биридир. Компанияларимиз капитал қўйилмалари ҳажми аллақачон 10 миллиард доллардан ошди», дея қўшимча қилган.
«Гап нафақат Россиянинг Ўзбекистондаги лойиҳалари, жумладан, юк ва енгил автомобилларни қўшма ишлаб чиқариш, балки учинчи давлатлар периметри бўйича ҳам ривожлантириш ҳақида бормоқда», – деган у.
Эслатиб ўтамиз, Украина билан уруш туфайли Ғарб ишлаб чиқарувчилари Россия автомобил бозорини тарк эта бошладилар. Апрел ойида Мантуров хорижий компонентларни Хитойдан етказиб бериш билан алмаштириш мумкинлигини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter