Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда рекорд даражада кадрлар етишмовчилиги кузатилмоқда

Россияда рекорд даражада кадрлар етишмовчилиги кузатилмоқда

Россияда 2023 йилнинг биринчи чораги (январ-март) натижаларига кўра, 2022 йилнинг тўртинчи чорагига (октябр-декабр) нисбатан кадрлар етишмовчилиги рекорд даражага кўтарилди.

Бу ҳақда «Коммерсант» газетаси Россия банкининг «Корхоналар мониторинги» социологик сўрови маълумотларига асосланиб ёзди.

Регулятор Россия иқтисодиётининг молиявий бўлмаган секторларидан 14 минг иш берувчи билан суҳбат ўтказди. Тадқиқотчилар Марказий банк кузатувлари бошланганидан бери (1998 йилдан бери) кадрлар масаласи энг паст кўрсаткичларга тушиб, -18 баллни ташкил этди деган хулосага келишди.

Энг кескин вазият ишлаб чиқариш (-28 балл), саноат корхоналари (-25 балл), сув таъминоти (-23 балл), тоғ-кон саноати, шунингдек, етказиб бериш ва сақлаш соҳаси (ҳар бири -22 балл) соҳасида шаклланган.

Ходимларнинг энг кам тақчиллиги автомобиллар савдосида (-10), улгуржи савдода (-13) ва хизмат кўрсатиш соҳасида (-14) қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг