Россияда президент сайлови келгуси йилнинг мартида бўлиб ўтади
Россия Федерацияси Президенти сайлови 2024 йил 17 март куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 7 декабр куни бўлиб ўтган Федерация Кенгашининг 556-йиғилишида маълум қилинди.
«Янги Россия тарихида биринчи марта президентлик сайловлари бундай «заҳарли» геосиёсий муҳитда ўтказилади», – дея РИА нашри мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг нутқидан иқтибос келтирмоқда.
Памфилова, шунингдек, Россия сайлов тизими президентлик сайловларини муносиб ўтказиш учун хавфсизлик чораларига эга эканини билдирган.
Унинг таъкидлашича, МСК жума куни президентлик сайловларида овоз бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқишни бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter