Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ўзбекистонлик 70 минг долларлик автомобилни ёқиб юборди

Россияда ўзбекистонлик 70 минг долларлик автомобилни ёқиб юборди

Жорий йил 5 декабр куни тунда Россиянинг Тольятти шаҳридаги автотураргоҳларнинг бирида турган қиммат русумли автомобиллар тоифасига кирувчи «Audi Q5» автомобили қасддан ёқиб юбортилган.

Самара вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, вазият сабаб дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 250 минг рубл (30,6 млн сўм) моддий зарар аниқланган.

 Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят ўзбекистонлик эркак томонидан рашк ва жавобсиз севги сабаб содир этилгани аниқланган. Ўзбекистонлик фуқаро бир муддат жабрдийда аёл билан бирга яшаб келишган.

Жиноят иши доирасида эркак қамоққа олинган. Энди унга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.

Маълумот учун, мазкур русумдаги автомобиллар рус бозорларида 4,6 - 5,2 млн рубл нархларда сотилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг